«Европанинг душмани» ким?

Италия бош вазири ўринбосари Маттео Салвинининг назарида, Европанинг чинакам душманлари — Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ҳамда Брюсселда ўтирган бошқа бюрократлар. Бу ҳақда «Life» сайти «Bloomberg» агентлигига асосланиб хабар берди.

— Биз Европанинг душманлари — Юнкер ва Московиси (иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича еврокомиссар)га қарши турибмиз. Брюссель илгари сураётган тежамкорлик сиёсати Италиянинг қарзини кўпайтириб, қашшоқликка бошламоқда, — деди Салвини.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter