Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг энг яхши авиакомпанияси аниқланди

Европанинг энг яхши авиакомпанияси аниқланди

Фото: Zagranportal

Туркиянинг давлат авиакомпанияси — Turkish Airlines учта мукофот, жумладан, «Европанинг энг яхши авиаташувчиси» шарафига сазовор бўлди. World Airline Awards мукофотлари топширилгани ҳақида бугун, 26 сентябр куни Hürriyet Daily News хабар берди.

Турк компанияси «Жанубий Европанинг энг яхши авиакомпаниялари» ва «Бизнес-классдаги дунёдаги энг яхши овқатлантириш» номинацияларида ҳам ғолиб бўлди.

Аҳмет Бўлат (компания бошқаруви ва ижроия қўмитаси раиси) таъкидлашича, турк компанияси рақобатчиларидан хизмат кўрсатишга ёндашуви билан ажралиб туради. «Биз Turkish Airlinesни дунёдаги энг яхши авиакомпанияга айлантириш учун кўзлаган мақсадларимиз устида ишлашда давом этамиз», — деди у.

World Airline Awards тадбири Лондондаги ҳаво транспорти бўйича халқаро рейтинг ташкилоти —Skytrax томонидан ўтказилди.

Бир неча йўналишларда ғолиблар 2021-2022 йиллардаги 100 дан ортиқ миллат ва 14,3 миллиондан ортиқ йўловчини қамраб олган сўровномалар асосида аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг