«Евростат» ғарбнинг энг бахтсиз мамлакатини аниқлаб берди
Болгария яна Европа Иттифоқидаги энг бахтсиз давлат сифатида тан олинди. Буни Европа статистика агентлиги (Евростат) маълумотлари тасдиқламоқда.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, 2022 йилда сўровда қатнашган барча европаликлар орасида фақат болгарлар ўзларининг ҳаётдан умумий қониқишларини ўн балли шкала бўйича 6 баллдан кам – 5,7 баллга баҳолаган. Мутахассисларнинг аниқлашича, немислар ҳам ҳозирги турмуш даражасидан унчалик мамнун эмас – ўртача 6,5 балл.
Рейтингда биринчи ўринни Австрия эгаллади – бу Европа давлати аҳолиси ўз бахт даражасини 7,9 баллга баҳолади. Иккинчи ўринни Руминия, Польша ва Финляндия бўлишди – 7,7 балл.
Шунга ўхшаш тадқиқот натижалари баҳорда БМТ топшириғи билан экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланаётган Жаҳон бахти ҳисоботида ҳам қайд этилган эди. Бу тадқиқотда Финляндия катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Агентликнинг 2021 йилги ҳисоботида бу борадаги сўровнома натижалари Австрияда (8,0 балл), Финляндияда (7,9), Руминияда (7,7) ва Нидерландияда (7,6) энг юқори, энг паст кўрсаткич эса Болгарияда (5,7 ) бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter