Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FIFA Қатар мундиалдан қанча даромад олганини очиқлади

FIFA Қатар мундиалдан қанча даромад олганини очиқлади

Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан тушган даромади 10,5 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди.

Жорий жаҳон чемпионатининг фойдаси Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги турнирдан олинган даромаддан 1 миллиард долларга кўп.

«FIFA даромади 10,5 миллиард долларни ташкил қилади. Тўрт йил олдин бир миллиард кўпроқ», – дейди Жанни Инфантино матбуот анжуманида.

Шунингдек, Инфантино Қатар мундиалини Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши мусобақа бўлганини айтиб ўтди.

Маълумот учун, Қатарда футбол бўйича Жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни старт олди. Бугун, 17 декабрь куни Марокаш ва Хорватия терма жамоалари ўртасида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтади. 18 декабрь куни финал баҳси ўтказилади, Аргентина ва Франция терма жамоалари чемпионлик учун курашади. Иккала ўйин ҳам Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг