Финляндия Россия билан чегарада девор қуришни бошлади
![Финляндия Россия билан чегарада девор қуришни бошлади](http://static.xabar.uz/crop/4/1/720_460_95_4149387593.jpg)
Финляндия Россия билан чегарадош ҳудудида девор қуришга киришди. Қурилишга Иматра чегара пунктида старт берилди, душанбадан бу ердаги дарахтларни кесиш бошлаб юборилди.
Аввалига 3 км узунликда девор қурилиб, синаб кўрилади. Совуққа бардошлилиги, ўтишга уринувчиларни тўхтатиш имкониятлари ўрганилади.
Уч километрли деворнинг баҳоси — 6 млн евро. Қурилиш июнда тугайди.
Финлар қураётган деворнинг баландлиги 3 метр бўлади, видеокамералар, прожекторлар ва овоз кучайтиргичлар ўрнатилади.
Деворнинг жами узунлигини 200 километрга етказиш режа қилинган. Россия ва Финляндия ўртасидаги чегара узунлиги — 1 300 километр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter