Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Финляндия Россия билан чегарани тўлиқ ёпишга қарор қилди

Финляндия Россия билан чегарани тўлиқ ёпишга қарор қилди

Финляндия қочоқлар масаласи сабаб Россия билан чегарадаги барча чегара ўтиш пунктларини икки ҳафтага ёпишга қарор қилди.

Бу ҳақда Yle нашри мамлакат ҳукумати қарорига асосланиб маълумот берди. Юк ташувчилар учун чегара очиқлигича қолади. 

Шу тариқа, мамлакат шимолида фаолият юритаётган ягона «Райа-Жоосеппи» назорат-ўтказиш пункти ҳам ёпилади.

«Россия бу вазиятга сабаб бўлди ва фақат у ҳолатга чек қўйиши мумкин», дейди Бош вазир Петтери Орпо.

Финляндия Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси билан чегарани бутунлай ёпиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққани  маълум бўлганди. 

Илк бор 16 ноябр куни Петтери Орпо қочқинлар билан боғлиқ вазият туфайли Россия билан чегарадаги тўртта чегара пункти ёпилганини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг