Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Forbes: Россиянинг ракета захираси ҳали ҳам 3-4 та йирик ҳужум учун етади

Forbes: Россиянинг ракета захираси ҳали ҳам 3-4 та йирик ҳужум учун етади

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Россия шу пайтгача урушга 82 миллиард доллар сарфлаган. Бу Россия йиллик бюуджетининг чорак қисми.

Ушбу маблағнинг 14 миллиарддан ортиғи Украинага ракета ҳужумларини молиялаштириш учун сарфланган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, босқиндан кейин тўққиз ой ичида Украина ҳудудларига 4 мингдан ортиқ ракета учирилган, уларнинг ҳар бирининг ўртача қиймати 3 миллион долларга тенг.

Тахминан 6,6 миллиард доллар армияни артиллерия билан таъминлашга, 15,6 миллиард доллар эса ҳарбийларга маош тўлашга сарфланган. Шунингдек, уруш давомида Россия 20,8 миллиард долларлик ҳарбий техникани йўқотган.

Ғарб ҳарбий экспертларининг фикрича, Россиянинг ракета захираси сезиларли даражада тугаган, аммо арсенал ҳали ҳам 3-4 та йирик ҳужум учун етарли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг