Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция собиқ президенти Франсуа Олланд биринчи марта расмий никоҳдан ўтди

Франция собиқ президенти Франсуа Олланд биринчи марта расмий никоҳдан ўтди

Франсуа Олланд ва Жюли Гайе.

Фото: «GlobalLookPress»

Франция собиқ президенти, 67 ёшли Франсуа Олланд биринчи марта расмий никоҳдан ўтди. Рафиқаси — 50 ёшли актриса Жюли Гайе билан саккиз йилдан бери яқин муносабатларда.

Никоҳ маросими Олланд узоқ йиллар мэр лавозимида ишлаган Тюл шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар берди «France Info» радиостанцияси.

Франсуа Олланд 2012—2017 йилларда, Эммануэл Макрондан аввал, Франция президенти бўлган.

Олланднинг актриса Гайе билан муносабаталари оммага ошкор бўлгач, 2014 йилда журналист Валери Триервейлер билан ораси узилган. Яна бир норасмий никоҳи — партиядоши (Социалистлар партияси) Сеголен Руаял билан Олланд тўрт фарзандни дунёга келтиришган. Гайенинг эса 2006 йилгача бўлган собиқ турмушидан иккита боласи бор.

Жюли Гайе 100 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг