Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Гарри Поттер” сериалининг суратга олиш ишлари бошланди

“Гарри Поттер” сериалининг суратга олиш ишлари бошланди

Фото: Sputnik Беларусь

Американинг HBO телекомпанияси Буюк Британияда Гарри Поттер франшизаси асосидаги янги сериални суратга олишни расман бошлади. Бу ҳақда Американинг Warner Bros Discovery медиаконгломерати матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматининг таъкидлашича, бўлим бошлиқлари, ижрочи продюсерлар, актёрлар ва сценарий муаллифлари тайинланган.

Аввалроқ HBO Гарри Поттер оламига асосланган сериалда бош ролларни ижро этадиган актёрларни расман эълон қилган эди. Доминик Маклафлин Гарри Поттер ролида, Арабелла Стентон Гермиона Гренжер ролида, Аластер Стаут - Рон Уизли, Локс Пратт эса Драко Малфой ролини ижро этади.

Сериал 2027 йилда намойиш этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг