Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия аҳолиси сўнгги 10 йил ичида илк бор камаймоқда

Германия аҳолиси сўнгги 10 йил ичида илк бор камаймоқда

Фото: «Fabrizio Bensch / Reuters»

Германия аҳолиси 10 йил ичида биринчи марта қисқармоқда, дея хабар берди «Manager Magazine».

Охирги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда тахминан 83,1 миллион киши истиқомат қилмоқда — бу ярим йил олдингидан кўра 40 минг кишига кам. Аҳоли камайишига SARS-CoV-2 коронавируси пандемияси сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Биринчи навбатда, немислар сонига чегараларнинг ёпилиши таъсир кўрсатган: март ойидан бошлаб мамлакатга олдинги йилларга қараганда жуда кам — 17 мингта одам кириб келган. Таққослаш учун 2019 йилнинг шу даврида 167 минг киши келган.

Нашрнинг таъкидлашича, Германия ҳукумати меҳнатга лаёқатли хорижликларнинг мамлакатга келишини енгиллаштиради. Негаки, Германияда туғилишдан кўра ўлим сони кўпроқ. Пенсионерларни қўллаб-қувватлаш учун эса ёшларга эҳтиёж катта.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг