Германия мудофаа вазири истеъфога чиқди

Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат мудофаа вазири Кристина Ламбрехтнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Германия вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
Олдинроқ, Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт канцлер Олаф Шольцдан уни лавозимидан озод қилишни сўраган эди. У ўз қарорини сўнгги ойларда оммавий ахборот воситалари унинг шахси ва хатти-ҳаракатларини муҳокама қилинаётгани ва бу Бундесвер (Германия Федератив Республикасининг қуролли кучлари) эҳтиёжлари ҳамда армия ривожланиши ҳақидаги мунозараларга соя солаётгани билан изоҳлаган.
Маълумотларга кўра, Германия Социал-демократик партияси (СПД) ҳамраиси Ларс Клингбайль Германия Мудофаа вазирлигининг янги раҳбари бўлиши мумкин. Бошқа номзодлар - Германия федерал канцлери департаменти раҳбари Вольфганг Шмидт ва мамлакат меҳнат ва ижтимоий масалалар вазири Хубертус Хайль.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter