Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда иккинчи уринишда мамлакатга канцлер тасдиқланди

Германияда иккинчи уринишда мамлакатга канцлер тасдиқланди

Германия бундестаги иккинчи уринишда Фридрих Мерцни канцлер лавозимига тасдиқлади.Такрорий овоз бериш чоғида Мерц учун 325 депутат овоз берди, минимал талаб 316 нафарни ташкил этарди. 

6 май куни эрталабки биринчи уриниш кутилмаганда муваффақиятсизликка учради: ўнг марказчи ХДИ/ХДС етакчисига атиги 310 киши овоз берди. Бу урушдан кейинги Германия тарихида биринчи бундай ҳолат саналади. 

Иккинчи бор овоз бериш учун ХДИ/ХДС ва уларнинг коалициядаги ҳамкори Германия Социал-демократик партияси (СПД) яна икки партия – Яшиллар ва Сўлларнинг қўллаб-қувватлашига эришди. 

Дастлаб, Frankfurter Allgemeine ва Bild сешанба куни такрорий овоз бериш ўтказилмаслигини хабар қилишди, аммо кейин ХДИ/ХДС, Социал-демократлар, Яшиллар ва сўллар янги овоз беришни ўтказишга рози бўлишди.

Эслатиб ўтамиз. февралда ўтган сайловларда Мерцнинг партияси 28 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди. Ушбу сайловларда яқинда экстремистик деб топилган "Германия учун алтернатив" партияси 20 фоиздан овоз олиб, иккинчи бўлди. Бу партия тарихидаги рекорд кўрсаткич саналади. 

Таъкидлаш керакки, Мерц социалист Олаф Шолц ўрнини эгаллади. Шолц 2021 йилда ҳокимиятга келганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг