Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда свастикага ўхшаб қолган аттракционни ёпишди (видео)

Германияда свастикага ўхшаб қолган аттракционни ёпишди (видео)

Фото: «SWR»

Германиянинг Леффинген шаҳрида «Бургут парвози» деб аталувчи 23 метрли аттракцион свастика конструкциясига ўхшашлиги боис ёпилди. Бу ҳақда «SWR» телерадиокомпанияси хабар берди.

Ўзи аттракцион июль охирларида очилганди. Ўшанда унинг гитлерчилар Германияси рамзларидан бирига ўхшаш эканидан ҳеч ким шикоят қилмаганди. Лекин августда ижтимоий тармоқда дастлабки видеолар пайдо бўлди: унда фойдаланувчилар конструкция Германияда тақиқланувчи белгини эслатишини қайд этишди.

Парк бошқарувчиси бу ҳақда интернетда хабар тарқатилмагунга қадар ҳеч бир ходим унга эътибор бермаганини маълум қилди. Аттракцион оператори Рюдигер Браун эса дизайндан кўнгли хижил бўлган ёки таҳқирланган ҳар бир одамдан узр сўради. Ҳозир муҳандислар аттракционнинг янги кўриниши устида ишлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг