Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиядаги кимё заводида кучли портлаш юз берди (видео)

Германиядаги кимё заводида кучли портлаш юз берди (видео)

Фото: «Rbc.ru»

Германиянинг Шимолий Рейн федерал ери жанубидаги Chempark кимё заводида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Currenta кимё-фармацевтика компанияси оператори вакили Матиас Шайтхауэрга таяниб «Лента.ру» хабар берди. Ҳодиса жойидан олинган видео РЕН ТВ Telegram-каналида эълон қилинди.

Ҳодиса Леверкузен шаҳрида содир бўлган. Кадрларда саноат биносида кучли ёнғин ва осмонга кўтарилган қора заҳарли тутуннинг қалин устунлари акс этган. Компания вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда ўт ўчирувчилар портлаш юз берган жойда ишламоқда. Завод яқинидаги ҳудудларнинг аҳолисидан дераза ва эшикларни ёпиб қўйиш сўралган.

Aйни пайтда тезкор гуруҳ воқеа сабабларини аниқламоқда. Маҳаллий Bild нашри полицияга асосланиб бир нечта жабрланганлар ҳақида хабар беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг