Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиянинг ядровий урушга махфий тайёргарлиги ҳақида хабарлар тарқалди

Германиянинг ядровий урушга махфий тайёргарлиги ҳақида хабарлар тарқалди

Фото: «Depositphotos / curraheeshutter»

Германияда ядро қуролидан фойдаланган ҳолда ҳарбий операцияларни амалга ошириш учун махфий машғулотлар ўтказилган, деб ёзади «Bild».

Нашрнинг маълум қилишича, «Пухта туш» деб номланувчи машғулотлар Шимолий Рейн — Вестфалия ерларидаги Нёрфених авиабазасида Германия ҳарбий-ҳаво кучлари ва уларнинг НАТОдаги иттифоқчилари иштирокида бўлиб ўтган. Ҳаракатларга ядровий қуролни олиб юришга қодир қирувчи-бомбардимончилар жалб этилган. Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад, мақолада таъкидланишича, атом бомбаларидан фойдаланган ҳолда Германия мудофаасини ишлаб чиқиш.

Шунингдек, мақолада ҳозир ядро уруши бошланиш хавфи сўнгги ўттиз йилга қараганда анча ошди, деган фикр билдирилган. Мақола муаллифларининг фикрига кўра, АҚШнинг ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиши бунинг асосий сабаби ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг