Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гитлер туғилган уй можаросига ечим топилди

Гитлер туғилган уй можаросига ечим топилди

Австрия ички ишлар вазирлиги Адолф Гитлер туғилган уйни қайта таъмирлаш режалаштирилганидек амалга оширилишини маълум қилди.

Кўп йиллик қонуний тортишувлардан сўнг ҳукумат Гитлер 1889 йилда туғилган шимолий Браунау шаҳридаги уйни полиция бўлимига айлантиришга қарор қилди.

The Guardian хабарига кўра, Германия чегарасидаги ушбу бино неонацистлар зиёратгоҳига айланишига йўл қўймаслик учун ҳукумат 2016 йилда вайронага айланган бинони ўз назоратига олганди.

Майдони 800 квадрат метр бўлган уйни қайта қуриш нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Ишларни 2025 йилгача якунлаш, полиция участкасини эса 2026 йилгача ишга тушиши режалаштирилган.

Гитлер бу уйда қисқа вақт яшаган. Бироқ бу фактнинг ўзи бутун дунёдан нацизм тарафдорларини шу масканга жалб қилишда давом этаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг