Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гиёҳвандликни ташлаган қиз таниб бўлмас даражада ўзгарди

Гиёҳвандликни ташлаган қиз таниб бўлмас даражада ўзгарди

Фото: @volatilebabygirl

«Reddit» фойдаланувчилари гиёҳвандликни ташлагандан сўнг тўққиз ой ўтгач турмуш тарзи ва ташқи қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган қизнинг суратларидан ҳайратда қолишди.

Порталга кирувчилардан бири «volatilebabygirl» номли инстаграм фойдаланувчисининг постига эътиборини қаратган: у гиёҳвандликка қарамликдан қутулганини сўзлаб берган.

Қизнинг айтишича, тўққиз ой олдин унинг вазни бор-йўғи 40 кило бўлган, кўчада яшаган, метамфетамин ва героинга қарамликдан азият чеккан. Ҳатто, икки марта эндокардитни бошидан ўтказган.

Онаси қизига шифохонага мурожаат қилишга ёрдам берган, у ерда юрагини операция қилишган. Шундан сўнг зарарли одатини ташлаб, 18 кило вазн тўплашга муваффақ бўлган.

«Шунчаки ўз бахтимни кўрсатмоқчи эдим. Тўққиз ой гиёҳванд модда қабул қилмадим», — дейилади постда.

Биринчи суратда қизнинг кўчадаги турмуши акс этган, у ҳолдан тойган ва озиб-тўзиб кетганди; иккинчи расмда орадан бир йил ўтган — кўзгу олдида қувноқ қиёфа гавдаланган.

«Reddit» фойдаланувчилари «volatilebabygirl» воқеасидан қаттиқ таъсирланишган. Уларнинг кўпчилиги қарамликдан халос бўлишда шахсий тажрибалари билан ўртоқлашган.

«Мен саккиз йилдан бери гиёҳванд модда қабул қилмаяпман, келаси йили рафиқам билан бирга уй сотиб олмоқчимиз. Қарамликдан қутулиш мумкин!» — деган Rangoon64.

«Қарамликни енгиб ўтган одамлар дунёдаги энг кучли одамлардан бири саналади. Тузалиш учун зарур бўлган ирода кучи ниҳоятда ажойиб», — дейилади pronglesfan200 изоҳида.

«Бу ажойиб», — деб ёзган greenviceroy.

Шу билан бирга, баъзилар бундай ўзгаришга ишонишмаган, ҳатто, расмда битта одам эканлигига шубҳа қилишган. Фойдаланувчилар қизнинг турли қўлларидаги татуировкага эътибор беришган. Бунга жавобан volatilebabygirl инстаграм орқали иккинчи расм кўзгудаги акси, шу боис тасвир мос тушмаганлигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг