Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия парламенти спикери истеъфога чиқди

Грузия парламенти спикери истеъфога чиқди

Ирайклий Кобахидзе.

Фото: «Рустави-2»

Грузия парламенти спикери Ирайклий Кобахидзе Тбилисидаги намойишлардан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Рустави-2» телеканали «Грузин орзуси» партияси вакилларига асосланиб хабар берди.

Жума куни, кечки пайт Тбилисидаги парламент биноси олдида ҳукуматга қарши намойишлар бошланиб кетгани ва намойишчилар Грузия ИИВ, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари ҳамда парламент спикери истеъфога чиқарилишини талаб қилишгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида 240 киши жароҳат олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг