Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузияда жамоат жойларида чекиш бутунлай тақиқланди

Грузияда жамоат жойларида чекиш бутунлай тақиқланди

Фото:«РИА Новости»

Грузияда бугун, 1 майдан бошлаб барлар, ресторанлар, меҳмонхоналар ва бошқа жамоат жойларида тамаки чекишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Баъзи ноқулайликлар бўлса ҳам биз инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини асраб қоламиз. Биз эртанги кунда инсонлар, шу жумладан болаларни асраш ниятидамиз», — дея маълум қилган депутат Акакий Зоидзе. 

Қонунга кўра мазкур қоидани бузган жисмоний шахс 100 лари (40 АҚШ долларидан зиёд), хусусий объект 500 лари (200 АҚШ доллари атрофида) жарима тўлайди. Агар бу ҳолат яна такрорланса, 1000 лари (400 АҚШ доллари атрофида) жарима солинади.

Ҳужжатга кўра чекишга фақат уйда, кўчалардаги махсус чекиш жойларида рухсат этилади. Шунингдек 1 майдан тамаки маҳсулотларини реклама қилиш ҳам тақиқланди.

Статистикага кўра Грузияда ҳар уч кишидан биттаси чекувчи саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг