Гватемала қамоқхонасида исён кўтарилди: 7 маҳбус отиб ташланди
Марказий Америка давлати Гватемаладаги қамоқхоналардан бирида исён кўтарилди. Исённи бостириш мақсадида 7 нафар маҳбус отиб ташланди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.
Павонжито шаҳридаги қамоқхонада номаълум сабаб билан исён чиққан. Кўплаб маҳбуслар бир-бирларини дўппослай бошлашган. Натижада гвардианлар қурол ишлатишга мажбур бўлишган.
600 кишига мўлжалланган қамоқхонада айни пайтда 3 мингдан ортиқ маҳкум сақланади.
Ушбу қамоқхонада 2013 йили ҳам исён чиқиб, 13 нафар маҳкум ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter