Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳа ёки йўқ»: пандемия шароитида никоҳдан ўтишнинг нью-йоркча усули

«Ҳа ёки йўқ»: пандемия шароитида никоҳдан ўтишнинг нью-йоркча усули

Фото: «Svadbagolik»

АҚШнинг Нью-Йорк штати нафақат АҚШ, балки дунё миқёсида ҳам коронавирус пандемиясидан энг кўп азият чекаётган ҳудуд. Қаттиқ карантин чоралари қўлланаётган бўлса-да, штатда видеоалоқа воситасида никоҳ маросимлари ўтказишга рухсат берилди.

Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо «Твиттер» орқали маълум қилди.

Куомо олдин ўтказилган матбуот анжуманида «никоҳ ҳақида гап бораркан ҳеч қандай «ҳа» ёки «йўқ»қа ўрин йўқлигини, буни «Zoom» (илова) ёрдамида амалга ошириш мумкинлигини айтиб ҳазиллашганди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача, Нью-Йорк штати қонунчилигига кўра, масофадан туриб никоҳдан ўтиш ман этилган, келин ва куёвнинг шахсан келишлари талаб этиларди.

Нью-Йорк штатидаги никоҳни қайд этувчи кўплаб муассасалар COVID-19 пандемияси муносабати билан ёпилганди. Энди, губернаторнинг шахсан ўзи, амалдаги қонунни вақтинча истисно этган ҳолда, масофадан туриб ҳам никоҳдан ўтишга рухсат берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг