Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҲАМАСнинг етакчи қўмондони ўлдирилгани эълон қилинди

ҲАМАСнинг етакчи қўмондони ўлдирилгани эълон қилинди

Ғазода ҲАМАС гуруҳининг қуролли қаноти қўмондонларидан бири ўлдирилди.

Айтилишича, ҲАМАСнинг юқори мартабали қўмондони Aйман Нофал Ғазо секторида Aл-Бурайж лагери яқинида Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган. Гуруҳнинг қуролли қаноти мазкур ҳодисани тасдиқлади. 

Aйман Нофал жангари гуруҳнинг олий ҳарбий кенгаши аъзоси бўлган, у Ғазо секторининг марказий қисмини назорат қилган, дейилади ҲAМAС телеграммасида.

Шунингдек, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ғазода ҳалок бўлганлар сони 3 минг кишидан ошди. 12,5 мингдан ошиқ киши эса жароҳат олган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг