Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳақиқий мингоёқ» топилди

«Ҳақиқий мингоёқ» топилди

Фото: «Ferra.ru»

Америкалик биологлар кўпоёқлиларнинг янги турини кашф этишди — унинг оёқлари мингдан зиёд, дейилади «Ferra» хабарида.

Олимлар бу жониворнинг оёқларини санаб чиқишди — нақ 1306 та. Фанга шу пайтгача номаълум жониворга Eumillipes persephone номи берилди. Номдаги биринчи сўзни «ҳақиқий мингоёқ» деб таржима қилиш мумкин.

Янги мингоёқ Австралиянинг Голдфилдс-Эсперанс ҳудудида, геология разведка қудуғининг 60 метр чуқурлигида топилган. Eumillipes persephone оқиш тусда бўлиб, кўзлари йўқ. Қоронғуликда йўл топиш учун бир жуфт антенна (шохча)сидан фойдаланади. Заҳарли алкалоидли безларга эга. Бу уни йиртқич чумолилар, ҳашаротлар ва ер қазувчи кемирувчилардан ҳимоя қилади. Кўплаб бўғинлари ёрдамида танасини узайтира олади. Eumillipes persephone узунлиги 9,5 сантиметргачани ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг