Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон АҚШ божига жавоб қайтармоқчи

Ҳиндистон АҚШ божига жавоб қайтармоқчи

Ҳиндистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампнинг 1 августдан ушбу мамлакат маҳсулотларига 25 фоизлик бож жорий этишига нисбатан қатъий жавоб бермоқчи. Бу ҳақда India TV ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

«Ҳиндистон иқтисодиёти Қўшма Штатларнинг бож жорий этиш қарорига туриб бера оладиган даражада кучли. Ҳиндистон иқтисодиёти ҳажми — $4 трлн ва биз ўз фермерларимиз, микро ва макро корхоналаримиз манфаатларини ҳимоя қилишимиз шарт», — телеканал манбадан иқтибос келтирди.

Манбага кўра, ўтмишда ҳам Ҳиндистон иқтисодий босимга муваффақиятли қарши тура олган, босим сиёсати иш бермайди.

АҚШ бож жорий этиши фонида ҳинд рупийи курси Мумбайдаги савдоларда пасайиб (1 доллар — 87,79 рупий), тарихий минимумга яқинлашди (февралда 1 доллар — 87,95 рупий).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг