Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон бош вазири Путинга «танбеҳ» берди

Ҳиндистон бош вазири Путинга «танбеҳ» берди

Россияга ташриф буюрган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Владимир Путин билан учрашувда «уруш ечим эмас», деди.

«Ечим уруш орқали бўлиши мумкин эмас. Бомбалар, ракеталар, милтиқлар тинчликни таъминлай олмайди. Шунинг учун биз мулоқотга эътибор қаратамиз ва мулоқот зарур».

Ҳиндистон Бош вазири дўст сифатида гапираётганини ва бу бизнинг авлодларнинг «ёрқин келажаги» учун зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг NDTV телерадиокомпанияси мамлакат Украинадаги урушда қатнашган фуқароларини ватанига қайтариш устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берди. Уларни армиядан бўшатиш тўғрисидаги қарор президент Путин ва Россияда ташриф билан бўлган бош вазир Моди ўртасидаги учрашувда қабул қилинган.

NDTV хабар беришича, ўн нафар ҳиндистонлик аллақачон ўз ватанларига қайтган, қолганлари ҳам хизматдан бўшатилади.

Телекомпания маълумотларига кўра, камида 20 нафар Ҳиндистон фуқароси агентлар томонидан уларга яхши маошли ишларни ваъда қилган ҳолда «хатолик билан» Украинадаги урушга тушиб қолган.

Украинада камида икки ҳиндистонлик ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда телеканал ва Россия армиясида 30 дан 40 нафаргача Ҳиндистон фуқароси хизмат қилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг