Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон ва Хитой рус нефтидан воз кечмоқчи эмас

Ҳиндистон ва Хитой рус нефтидан воз кечмоқчи эмас

Фото: Globelynews.com

Ҳиндистон ва Хитой Ғарбнинг Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатиш талабини рад этди.

«АҚШ ва Европа Иттифоқининг босимига қарамай, Ҳиндистон Россия нефтини олишни тўхтатмади», — деб хабар берди The Times of India.

Хабарга кўра, 2-3 август кунлари камида тўртта танкерга рус нефти ортилиб, Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш компанияларига жўнатилган.

Хитой Қўшма Штатларнинг Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатиш талабини рад этгани ҳақида Associated Press ХХР ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосланиб хабар берди.

«Хитой ҳар доим энергия таъминотини ўзининг миллий манфаатларига жавоб берадиган усуллар билан таъминлайди. Мажбурлаш ва босим ҳеч нарса бермайди», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг