Ҳиндистонда ҳаво тозаланиб, 30 йилдан буён илк марта қорли чўққи кўринди

Ҳиндистонда карантин туфайли ҳаво тозаланди. Аҳоли 30 йилдан бери илк марта Ҳимолайнинг қорли чўққиларини кўришга муваффақ бўлди.
Панжоб штати Жаландхар тумани аҳолиси ижтимоий тармоқларда Ҳимолай тоғларининг қорли чўққилари тасвирланган суратлари билан бўлишди, деб ёзади Esquire.
Тоғ чўққиларидаги қорлар узоқ вақтдан бери атмосфера ифлосланиши оқибатида кўринмаётган эди.Ҳозирда коронавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилгани учун атмосферага зарарли моддалар чиқарилиши сезиларли даражада камайди ҳамда ҳаво тозаланди.
«30 йилда илк марта Ҳимолайнинг қорли чўққилари Панжобдан, 200 километр масофадан, кўринмоқда», — деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда 24 мартдан эътиборан умуммиллий карантин эълон қилинган. Фуқароларнинг кўчага чиқиши тақиқланган, транспортда ҳаракатланишга ҳам чекловлар мавжуд. Йирик завод ва корхоналар ишламаяпти. Айнан ушбу ҳолат мамлакатда об-ҳаво тозаланишига сабаб бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter