Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда жангарилар гуруҳи полицияга ҳужум қилди

Ҳиндистонда жангарилар гуруҳи полицияга ҳужум қилди

Фото: «РИА Новости»

Ҳиндистоннинг шимолий штатлари Жамму ва Кашмирда қуролланган бир гуруҳ жангарилар полицияга ҳужум қилишди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

Ҳужум Шопиан шаҳри маъмурий марказидан 2 км. узоқликда уюштирилган.

Жангарилар полиция ходимларига пистирмадан автоматдан ўт очишган. Бир зобит ҳалок бўлган.

Ҳужумдан сўнг жангарилар ҳалок бўлган зобитнинг қуролини олиб, ғойиб бўлишган.

Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ воқеани ўз зиммасига олмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг