Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда зиёратчилар автобуси 150 метрли жарликка қулади

Ҳиндистонда зиёратчилар автобуси 150 метрли жарликка қулади

Фото: «The Economic Times»

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида зиёратчилар автобуси жарликка қулаши оқибатида камида 25 инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда 5 июнь куни «The Indian Express» хабар берди.

Фожиа кечки пайт Уттаркаши округида содир бўлган. Мадхя-Прадеш штатининг Панна округидан йўлга чиққан автобусда 28 нафар йўловчи, ҳайдовчи ва кондуктор бўлган. Автобус 150 метр пастликка қулаган.

Қутқарувчилар 25 кишининг жасадини автобусдан чиқариб олишган. Жароҳатланган беш киши шифохонага юборилган. Тасдиқланмаган маълумотга кўра, уларнинг бири вафот этган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга моддий ёрдам кўрсатилишига ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг