Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда яна бир Тож Маҳал қурилди (фото)

Ҳиндистонда яна бир Тож Маҳал қурилди (фото)

Ҳиндистонлик эркак ўз хотини учун Тож Маҳалнинг уч баравар кичикроқ аниқ нусхасини қурдирди, аммо асл нусхадан фарқли ўлароқ, бу уларнинг қароргоҳи, мақбара эмас.

Бурҳонпурда оқ мармардан қурилган тақлид ёдгорликнинг катта гумбази, мураккаб миноралари ва ҳаттоки баъзи санъат асарларини ўз ичига олади.

XVII асрдаги машҳур Тож Маҳал кўпинча муҳаббат ёдгорлиги деб аталади. Ушбу иншоот Бобурийлар сулоласидан бўлмиш Шоҳ Жаҳон томонидан Ҳиндистоннинг шимолидаги Агра шаҳрида севимли рафиқаси Мумтоз Маҳал Бегим хотирасига қурилган. Мумтоз Маҳал Бегимнинг жасади вақтинча Бурҳонпурга дафн этилган, кейинроқ қабрдан чиқариб, Аграга олиб кетилган.

«Мен хотинимга, агар вафот этсанг, Тож Маҳал қураман», — дея ҳазиллашгандим дейди Бурҳонпур шаҳридаги шифохона эгаси, 52 ёшли Ананда Пракаша Чукси.

«У таклифимни рад этди ва ўлишни хоҳламаслигини айтди. Кейин мен: «Ҳеч қандай муаммо йўқ, сен яшашинг мумкин бўлган Тож Маҳал қураман дедим», — дея қўшимча қилган эркак.

Нусхани яратиш учун уч йил керак бўлди, Агра ҳунармандлари мармарда санъат асарларини қайта тиклаш учун ишладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг