«Ифлос бомбалар» сабаб Украинадаги иккита ядровий иншоот текширилади
Текширув ўтказиш ҳақидаги сўровни Украина томони Россиянинг «ифлос бомбалар» ҳақидаги баёнотларидан сўнг берди.
Россиянинг Киев «ифлос бомба билан провокация уюштириш» режа қилаётгани ҳақидаги баёнотларидан сўнг Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Украинадаги иккита ядровий иншоотда мустақил текширув ўтказади.
Текшириш талаби Украина томони томонидан берилган, дея қайд этади ХАЭА.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гроссининг айтишича, инспекторлар ҳар қандай «ядровий материалнинг йўналтирилиши»ни аниқлаш учун ушбу объектларда мустақил текширувлар ўтказадилар.
Шунингдек, агентлик бир ой олдин икки объектдан бири текширилгани ва ҳеч қандай декларация қилинмаган ядровий фаолият ёки материаллар топилмаганини тасдиқлади.
Аввалроқ Владимир Путин «ифлос бомба» масаласида Сергей Шойгу (Россия мудофаа вазири)га хорижлик ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, уларни потенциал хавфдан огоҳлантиришни буюргани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter