Илон Маск Европа Иттифоқини тугатишга чақирди
Америкалик миллиардер Илон Маск Европа Иттифоқини тугатишга чақирди.

«Европа Иттифоқини йўқ қилиш ва алоҳида мамлакатларга суверенитетини қайтариш керак, шунда ҳукуматлар ўз халқларини яхшироқ ифодалай олади», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Маскнинг фикрича, евробюрократия Европани бўғмоқда ва охири бошига етади.
Аввалроқ Еврокомиссия Х ижтимоий тармоғини кўк белгилар билан «фойдаланувчиларни алдагани» учун 120 миллион доллар жаримага тортган эди. Ижтимоий тармоқнинг эгаси — Илон Маск.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter