Испанияда аномал жазирама мингдан ортиқ ўлимга сабаб бўлди

Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, шу йилнинг 16 майидан 13 июлига қадар давом этган аномал жазирама оқибатида мамлакатда мингдан ортиқ одам вафот этган.
Испанияда метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ июн ойи 2025 йилгиси бўлди, деб ёзди SRN News.
«Карлос III институти MoMo тизими (кунлик ўлимлар мониторинги тизими) 2025 йилнинг 16 майидан 13 июлига қадар қайд этилган ўлим ҳолатларининг 1 180 тасини аномал иссиқ ҳаво билан боғлади. 2024 йилнинг худди шу даврида жазирама билан боғлиқ 114 та ўлим қайд этилганди — солиштирганда, иссиқ ҳаво оқибатида ўлим кўрсаткичи 1035 фоиздан кўпроққа ошган», — дейилади хабарда.
Расмий статистикага кўра, жазирама оқибатида оламдан ўтганларнинг 95 фоизи — 65 ёшдан катталар, аксарияти — аёллар. Шунингдек, 10 та ўлим ҳолати иссиқ уриши билан боғлиқлиги аниқланган, улардан беш нафари — кексалар, тўрт нафари — 52 ёшдан 62 ёшгача бўлганлар, бир ҳолатда маълумот аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter