Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёрланяпти – Axios

Исроил Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёрланяпти – Axios

Агар Теҳрон ядровий дастурини қайта тиклашга уринса, Исроил Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Axios манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Қуддус АҚШ президенти Доналд Трамп бундай операцияга рози бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Трампнинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан 7 июль оқшомида Оқ уйда бўладиган кечки овқатида Эрон ядро дастури аоссий суҳбат мавзуси бўлиши кутилмоқда.

Axios’нинг ёзишича, Нетаняху Трамп билан Исроил қандай шартлар асосида янги зарбалар беришни асосли деб қабул қилиниши бўйича келишувга эришишга умид қиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 13 июнь куни ядровий иншоотлар, юқори мартабали амалдорлар ва ядровий олимларни нишонга олиб, Эронга ҳаво зарбаларини беришни бошлади. Эрон бунга жавобан Исроил ҳудудини ўққа тутди. 22 июнь куни АҚШ Эрон ядровий иншоотларига бир марталик зарба берди. Икки кундан кейин эса сулҳ эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, Исроил ҳужумларида 935 нафар эронлик ҳалок бўлган бўлса, Эроннинг Исроилга берган жавоб зарбаларида 28 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг