Исроил Эронга қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда
Тел-Авив ҳукумати 1 октябр куни амалга оширилган ракета зарбасига жавобан Эронга қарши йирик ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, тайёргарликлар Эроннинг такрорий жавобига қараб мудофаа тизимларини кучайтиришни ҳам ўз ичига олгани қайд этилган.
Исроил Вазирлар Маҳкамасининг бугунги йиғилишида Бош вазир Бенямин Нетаняҳу ва Мудофаа вазири Ёав Галлантга ҳужум қачон ва қандай содир бўлишини ҳал қилиш ваколати берилиши кутилмоқда.
Эрон 1 октабр куни Исроилга ракета ҳужуми уюштирди ва Тел-Авив расмийлари ҳужумга жавоб беришларини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter