Исроил ҳарбий харажатларни рекорд даражада оширади
Исроилнинг 2026 йилги мудофаа бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Унда харажатлар аввалги бюджетга нисбатан 7 миллиард долларга ошиб, 35 миллиард долларга етиши режалаштирилган, деб хабар берди The Jerusalim Post.
«Исроилнинг 2026 йилги мудофаа бюджети тахминан 35 миллиард доллар миқдорида белгиланди, бу аввалги лойиҳада кўзда тутилган 28 миллиард доллардан кўпроқ», деб ёзди нашр Мудофаа вазири девонига асосланиб.
«Биз Исроил армиясини мустаҳкамлаш, жангчиларимизнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва резервчиларга юкни камайтириш учун қатъий ҳаракат қилишда давом этамиз», деб ёзди газета мудофаа вазири Исроил Кацнинг сўзларидан иқтибос келтирди.
The Jerusalim Post Исроил молия вазири Безалел Смотричнинг девонига таяниб, 2026 йил учун режалаштирилган мудофаа бюджети минтақадаги можаро авж олган 2023 йилга нисбатан 15 миллиард долларга ошганини таъкидлади.
Нашрнинг хабар беришича, Исроил 2024 йилда ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳарбий операцияларга тахминан 31 миллиард доллар сарфлаган.
Исроил вазирлар маҳкамаси кеча келаси йилги бюджетни муҳокама қилишни бошлади. Агар бюджет март ойига қадар тасдиқланмаса, мамлакатда янги сайловлар ўтказилади. Бюджет лойиҳасининг биринчи ўқилиши бугун, 5 декабр овозга қўйилиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter