Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил уч ҳафтага тўлиқ ёпилади

Исроил уч ҳафтага тўлиқ ёпилади

Фото: «Al Jazeera»

Исроилда 18 сентябрдан уч ҳафталик тўлиқ карантин жорий этилмоқда. Ушбу қарорни мамлакат ҳукумати қабул қилган.

Локдаун жума куни соат 14.00 дан бошланиб, уч ҳафта давом этади (яҳудийларнинг айрим байрамлари шу кунларга тўғри келади). Карантин одамларнинг ҳаракатланишини чеклайди, ҳаётий энг зарур ишлаб чиқариш турларидан бошқа барча фаолият турлари — таълим муассасалари, ресторан ва кафелар, ишхоналар ёпилади, деб ёзмоқда «Едиот Ахронот» нашри.

Байрамлар пайтида тўлиқ карантин жорий этиш таклифи коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳукумат комиссиясидан чиққан.

«Worldometer» маълумотига кўра, коронавирус қайд этилиши бўйича Исроил жаҳон мамлакатлари орасида 25-ўринда, Осиёда 10-ўринда.

Манба: «Worldometer»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг