Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ва Фаластин ўртасида қандай ҳолатда тинчлик бўлиши айтилди

Исроил ва Фаластин ўртасида қандай ҳолатда тинчлик бўлиши айтилди

Миср президентлигига номзод, либерал «Вафд» партияси раҳбари Aбдул Санад Ямама «РИA Новости»га берган интервюсида, агар Фаластин давлатини тузиш ғояси амалга оширилмаса, Исроил ҳеч қачон тинчликда яшамаслигини айтди.

«1967 йил 4 ноябрдаги чегараларда икки давлат қарорига асосланган сиёсий ечим амалга оширилмаса, Исроил ҳеч қачон тинчлик кўрмайди, Фаластин заминида улар учун ҳаёт бўлмайди», деди у.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Исроил «тарихни ўқиши» керак. Шунда бу мамлакат Фаластин халқининг ўз ерлари борлигини тушунади. Ямама фикрича, Исроилнинг ўзи икки давлат ечимини амалга ошириши керак.

У, шунингдек, Исроилнинг фаластинликларни Синай ярим оролига жойлаштириш ҳақидаги чақириқлари ҳақида гапирди. Сиёсатчининг таъкидлашича, бу «Миср ва Исроил ўртасида душманликка олиб келиши мумкин».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг