Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилда рус мафияси сардорига бир қанча айбловлар қўйилди

Исроилда рус мафияси сардорига бир қанча айбловлар қўйилди

Фото: «Fkpke.ru»

Қуддусда прокуратураИсроилдаги рус мафиясининг етакчиси деб атаган Михаил Танскийни товламачиликда, одам ўғирлашда ва бошқа бир қатор жиноятларда айблаган. Бу ҳақда newsru.co.il хабар бермоқда.

Шунингдек, унинг икки шериги Дмитрий Червинский ва Владислав Козчукга айблов эълон қилинди. Портал маълумотларига кўра, жиноятчиларни қўлга олиш учун полиция махфий агентдан фойдаланишга мажбур бўлган.

Танский ва яна 15 киши 20 сентябрда ҳибсга олинган. Улар қурол ва гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, шантаж, таҳдид, рекет, қуроллардан ноқонуний фойдаланиш, зўравонлик, одам ўғирлаш ва ноқонуний озодликдан маҳрум қилишда айбланмоқда.

Israelinfo ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 38 ёшли Танскийни 2021 йилнинг ёзида ҳибсга олишга уринган. Таъкидланишича, у Aшдодда Украинадан ёлланган жангариларни таклиф қилиб, тўқнашув уюштирган. Aммо жиноятчига қарши кўрсатма беришга журъат этадиган гувоҳни топишнинг иложи бўлмагани боис, полиция фақат Танскийни Aшдоддан қувиб чиқаришга эришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг