Жаҳон банки Doing Business рейтингини вақтинча тўхтатди
Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни вақтинча тўхтатди.
Doing Business — мамлакатларда бизнес юритиш учун яратилган шароитлар баҳоланадиган анъанавий йиллик рейтинг.
Таъкидланишича, айрим номувофиқлар ушбу қарор чиқарилишига сабаб бўлган, хусусан, Doing Business-2018 ва Doing Business-2020 ҳисоботларини тузишда хатоликлар аниқланган.
Ушбу рейтинг учун маълумотлар қандай йиғилиб, таҳлил қилингани, шунингдек, ахборотнинг яхлитлигини ҳимоялаш назорати воситалари ўрганилиши айтилган.
«Олинган натижалар асосида иш тутиб, номувофиқлардан энг кўп зарар кўрган мамлакатларнинг маълумотларини ретроспектив тарзда тўғрилаб қўямиз», — дейилади Жаҳон банки баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу рейтингда охирги марта (Doing Business-2020) 190 мамлакат орасида 69-ўринни эгаллаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter