Жаҳон банки Туркия иқтисодиётига зилзила етказган зарарни ҳисоблади
Туркия иқтисодиёти 6 февралда юз берган зилзила оқибатида $34,2 млрд зарар кўрди — буни ҳисоблаб чиққан Жаҳон банки такрорланаётган зилзилалар рақамни янада катталаштириши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.
«6 февралдаги иккита кучли зилзила Туркия иқтисодиётига бевосита $34,2 млрд жисмоний зарар етказди, бу мамлакатнинг 2021 йилдаги ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизига тенг қиймат», — дейилади Жаҳон банки ҳисоботида.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва қайта тиклаш ишлари Туркияга янада қимматроққа тушиши кутиляпти. Тиклаш ишларига, етган зарарга нисбатан, икки баравар кўп маблағ сарфланиши мумкин, қолаверса, иқтисодиёт издан чиқиши оқибатида ЯИМдаги йўқотиш ҳам зилзила ҳисобига ёзилади, деб изоҳлади ташкилот.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter