Жаҳон банки Хитой иқтисодиёти ўсиши пасайишини прогноз қилди
«Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида 2022 йилда Хитой иқтисодиёти ўсиши октябрь ойида кутилган 5,4 фоиз ўрнига 5 фоизга ўсиши прогноз қилинди.
«Минтақадаги ишлаб чиқаришнинг 86 фоизи тўғри келувчи Хитой иқтисодиёти ўсиши оптимистик баҳоларда 5 фоизга, пессимистик кутилмаларда 4 фоизга ўсади», — дейилади Жаҳон банки прогнозида.
Таҳлилчиларга кўра, Украина атрофидаги вазият ва пандемия асоратлари Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океани мамлакатлари иқтисодиётлари тикланишига салбий таъсирини ўтказади.
Минтақанинг қолган мамлакатларида ишлаб чиқариш ҳажми асосий кутилмаларда 4,8 фоиз, ёмон сценарий бўйича 4,2 фоизга ўсиши кутиляпти. Вазият иккинчи талқин йўналишида ривожланса минтақада яна 6 миллион киши 2022 йилда кунига 5 долларгача топувчи қашшоқлар сафига қўшилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter