Жаҳонда Россия раҳбариятига салбий қараш кучайди

137 та мамлакатда Россия сиёсий раҳбариятини маъқуллашнинг ўртача даражаси рекорд даражада пастга шўнғиди.
Кўрсаткичлар 2021 йилдаги 33 фоиздан 2022 йилдаги 21 фоизга тушди - бу 2007 йилдан бери ўтказилган тадқиқотнинг бутун даври учун мутлақ минимал кўрсаткичдир. Бу ҳақда Aмериканинг Gallup тадқиқот маркази хабар бермоқда.
Россия раҳбариятини маъқуллашнинг энг юқори даражаси 2020 йилда қайд этилган - 34 фоиз.
Россия расмийлари фаолиятини маъқуллаймаган респондентларнинг энг катта қисми Норвегия, Швеция, Украина ва Полшага тўғри келади.
Европа ва МДҲ давлатлари орасида Россия раҳбариятига салбий муносабатда бўлган респондентларнинг энг кичик улуши Сербия (24 фоиз), Қирғизистон (30 фоиз), Озарбайжон (46 фоиз) ва Черногория (49 фоиз)да жойлашган.
Россияга нисбатан салбий муносабатда бўлган респондентларнинг энг кичик улуши Съерра-Леоне, Малайзия, Эфиопия ва Ўзбекистонда қайд этилган.
Россияга нисбатан дўстона ёки бетараф ҳисобланган баъзи мамлакатларда Москва фаолиятини маъқулламаган респондентларнинг юқори фоизи қайд этилган. Улар орасида Бразилия (75 фоиз), Aргентина (68 фоиз), Покистон (63 фоиз), Туркия (55 фоиз) ва Эрон (46 фоиз) бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter