Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг хорижга чиқиши тақиқланди
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Yonhap агентлиги хабар беришича, юқори лавозимли шахслар ўртасида коррупцияни тергов қилиш бошқармаси раҳбари президентнинг чет элга чиқишини ман этишни сўраган. Якунда адлия вазирлиги томонидан тақиқлов жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уриниши муваффақиятсизликка учраган Юн Сок Ёл лавозимини сақлаб қолган — парламент импичмент тўғрисидаги қарорни қабул қила олмаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter