Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юн Сок Ёл умрбод қамоқ ҳукми устидан апелляция берди

24/02, 15:05

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл 2024 йилдаги қўзғолон иши бўйича чиқарилган умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳукми устидан апелляция шикояти берди.

Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сок Ёл 5 йилга қамалди

16/01, 11:42

Жанубий Кореяда суд биринчи инстанция даражасида собиқ президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга тўсқинлик қилганликда айбдор деб топди ва унга беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Суд мажлиси ахборот агентлиги Yonhap томонидан тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Жанубий Корея собиқ президентига нисбатан ўлим жазоси талаб қилинмоқда

14/01, 11:16

Жанубий Корея прокуратураси собиқ президент Юн Сок Ёлни 2024 йил декабрида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш билан боғлиқ ишда айбдор деб топилса, унга ўлим жазоси тайинлашни сўради. Бу ҳақда Сеул судида ўтган суд мажлисида маълум қилинди.

Собиқ президентнинг рафиқаси ҳибсга олинди

13/08, 11:36

Мамлакатнинг конституциявий тарихида биринчи марта собиқ президент ва унинг рафиқаси бир пайтда ҳибсда ушлаб турилибди.

Жанубий Корея президенти лавозимидан бутунлай четлаштирилди

04/04/2025

Мамлакатда 60 кун ичида янги президент сайлови бўлиб ўтади.

Жанубий Корея прокуратураси президент Юн Сок Ёлни озод қилди

08/03/2025

Жанубий Корея прокуратураси мамлакатда қисқа муддатли ҳарбий ҳолат жорий этилгани сабабли исёнда айбланиб ҳибсга олинган Юн Сок Ёлни ҳибсдан озод қилди.

Жанубий Корея президенти мамлакат халқидан кечирим сўради

26/02/2025

15 январ куни Жанубий Корея тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса юз берган — амалдаги президент тергов органи томонидан ҳибсга олинган эди.

Жанубий Корея прокуратураси ҳокимиятдан четлатилган президентни исёнда айблаяпти

27/01/2025

Ёнҳап агентлиги маълумотларига кўра, у Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён билан тил бириктириб, уруш, қуролли можаро ёки шунга ўхшаш миллий инқироз белгилари бўлмаган вазиятда ҳарбий ҳолат эълон қилиб, 3 декабрдаги намойишларникелтириб чиқаргани тахмин қилинмоқда.

Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди

15/01/2025

Юн Сок Ёл Коррупцияни тергов қилиш бюросига олиб борилди.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг хорижга чиқиши тақиқланди

09/12/2024

Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди.

Яна