Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ президентнинг рафиқаси ҳибсга олинди

Собиқ президентнинг рафиқаси ҳибсга олинди

Юн Сок Ёл ва Ким Гон Хи.

Фото: Getty Images

Сеул суди Корея Республикасининг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси Ким Гон Хини ҳибсга олишга ордер берди.

Исён ва бошқа жиноятларни ташкиллаштиришда айбланган Юн Сок Ёлнинг ўзи ҳам ҳибсда сақланмоқда.

Махсус прокурорнинг талаби билан, капитал бозори, сиёсий фондлар ва порахўрлик тўғрисидаги қонунларни бузганлик бўйича айбловлар асосида, суд органи собиқ биринчи хонимни ҳисбга олишга ордер берган. Ушбу чорадан мақсад Ким Гон Хи далилларни йўқотишига йўл қўймаслик, дейилади суд қарорида.

Мамлакатнинг конституциявий тарихида биринчи марта собиқ президент ва унинг рафиқаси бир пайтда ҳибсда ушлаб турилибди.

Юн Сок Ёл ўтган йил декабрида қисқа муддатли ҳарбий ҳолат эълон қилиши билан боғлиқ исён ташкиллаштиришда айбланиб, 10 июлдан буён тергов изоляторида сақланмоқда.

Ким Гон Хи, ўз навбатида, акциялар нархлари билан боғлиқ қилмишлар, 2022 йилдаги парламент қўшимча сайловига аралашиш ва номзодларни илгари суриш, черковдан қимматбаҳо совғалар олиб эвазига тадбиркорлик хизматлари кўрсатиш каби ишларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг