Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда бугун янги президент сайланмоқда

Жанубий Кореяда бугун янги президент сайланмоқда

Фото: Daum

Жанубий Кореяда бугун, сешанба куни навбатдан ташқари президент сайлови ўтказиляпти: фуқаролар ҳарбий ҳолат эълон қилишга урингани учун лавозимидан кетказилган Юн Сок Ёл ўрнига янги давлат раҳбарини сайлашади.

Ғолибликка даъвогарлар икки нафар: Ли Чжэ Мён — «Тобуро» демократик партияси номзоди ва яқингача унинг раҳбари ҳамда Ким Мун Су — «Халқ кучи» консерватив партияси номзоди (Юн Сок Ёл ҳам шу партия вакили эди).

Ли Чжэ Мён.
Фото: Kwak Kyung-keun/Matrix Images/IMAGO

Консерваторлардан халқнинг ҳафсаласи пир бўлган, шу боис Ли — фаворит, сайловолди сўровида у Кимни 10-14 фоизга ортда қолдирди, сайловчиларнинг ярми уни қўлламоқда.

Ким Мун Су.
Фото: Ahn Young-joon/AP Photo/picture alliance

Сайлов биринчи турдаёқ якунланади, яъни кўпроқ овоз тўплаган номзод дарҳол Жанубий Корея президенти ва ижроия ҳокимияти раҳбарига айланади. Маълумотларга кўра, инаугурация маросими 4 июнда ўтказилади.

Президентлик учун курашаётганлар фақат Ли ва Ким эмас, яна уч номзод бор, аммо сўров натижалари уларда умуман имконият йўқлигидан далолат беряпти.

Ли Чже Мён 2022 йилда ҳам президентлик учун курашган, бироқ 1 фоиздан камроқ фарқ билан Юн Сок Ёлга ютқазган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг