Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореянинг мудофаа вазири ўз жонига қасд қилишга уринди

Жанубий Кореянинг мудофаа вазири ўз жонига қасд қилишга уринди

Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён тергов изоляторида ўз жонига қасд қилишга уринди, деб ёзади Yonhap агентлиги.

«Энди унинг аҳволи ташвиш туғдирмайди», дейилади расмий парламентдаги эшитувда.

Бу сешанба куни кечқурун Сеулдаги суд собиқ вазирни исённи ташкиллаштиришда иштирок этганликда айблаб, расман ҳибсга олишидан сал олдин содир бўлган.

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 3 декабрь куни мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Парламент бу қарорни блоклади, шундан сўнг президент уни бекор қилишга мажбур бўлди. Шундан сўнг мудофаа вазири истеъфога чиқди ва тергов бошланди.

Бу ишда президентнинг ўзи ҳам иштирок этган ва унга мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган. Чоршанба куни полиция унинг қароргоҳида рейд ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг