Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноий гуруҳ қамоқхонадаги 4000 маҳбусни озодликка чиқариб юборди

Жиноий гуруҳ қамоқхонадаги 4000 маҳбусни озодликка чиқариб юборди

Қуролли жиноий гуруҳлар Кариб денгизидаги Гаити орол давлати пойтахтидаги қамоқхонага бостириб кириб, 4000 га яқин маҳбусни озод қилишди.

Қамоқхонага ҳужум шанба куни кечқурун, Гаити Бош вазири бандитизмга қарши курашиш учун халқаро контингентни жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бориш учун Кенияга борганидан икки кун ўтгач содир бўлди ва жиноий гуруҳ раҳбари, «Барбекю» лақабли собиқ полициячи Бош вазирга қарши уруш эълон қилди. Бош вазирни ағдариш учун пойтахт ва вилоятларнинг барча жиноий гуруҳлари бирлашаётгани айтилмоқда.

Якшанба куни қамоқхонага ҳужум қилингани маълум бўлгач, у ерга халқаро агентликларнинг маҳаллий мухбирлари ташриф буюришди. AFP хабарига кўра, қамоқхона дарвозалари очиқ бўлиб, яқин атрофда ўндан ортиқ жасад ётарди. Reuter ҳовлида ётган уч маҳбуснинг жасади ҳақида ёзади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг