Жо Байден биринчи ўринда кимга қўнғироқ қилиши аниқ бўлди
Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг илк халқаро қўнғироғи кимга аталганини маълум қилди. Байден Канада бош вазири Жастин Трюдо билан суҳбатлашмоқчи. Бу биринчи навбатда Оттава билан муносабатлар, шунингдек, Байден имзолаган фармонга кўра тўхтатилаётган Keystone XL қурилиши билан боғлиқ.
Псаки Байденнинг Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашиши эҳтимоли ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди. Таъкидлашича, Байден «ҳамкорлар ва иттифоқчилар» билан гаплашиб олиш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter